“Интер” инқироздаги “Юве”дан Суперкубокни тортиб олди

Спорт

image

Бугун, 13 январь куни Милан шаҳридаги “Сан-Сиро” ўйингоҳида “Интер” “Ювентус”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Италия Суперкубогини қўлга киритди. 

Ўтган мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган “нерадзуррилар” ушбу учрашувда “Юве”дан яхшироқ ҳолатда эканини исботлади. Жамоа ўйинни тўлиқ назорат қилди, кўпроқ вазиятлар яратди.

Бироқ “Кекса Синьора” биринчи бўлиб ҳисобни очди. Аммо голдан сўнг, Массимилиано Аллегри шогирдлари ёмонроқ ҳаракат қила бошлади. Шу билан бирга кўплаб вазиятлар яратиб, “Интер” уларни голга айлантира олмади.

Бунга сабаб “зебралар” дарвозабони Матиа Перин жуда яхши ўйин кўрсатиб, жамоасини бир нечта муқаррар голдан қутқариб қолди. Охир-оқибат, Лаутаро Мартинес пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда “Интер” рақибга босим қилиш ва ўз имкониятларини ҳам беҳуда ўтказишда давом этди. Экстра-таймларнинг сўнги дақиқасида Симоне Индзаги шогирдлари ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлди. “Интер”га Италия Суперкубогини келтирган голга Алексис Санчес муаллифлик қилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Интер Суперкубок

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг