Инсоният Иккинчи Жаҳон урушидан бери энг ёмон иқтисодий таназзулга юз тутди – Си Цзиньпин

Олам 3527
image

COVID-19 коронавирус пандемияси Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг ёмон иқтисодий таназзулга сабаб бўлди. Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпин Жаҳон иқтисодий форумида айтиб ўтди.

“Ҳозирги кунда инсоният Иккинчи Жаҳон уруши тугагандан бери энг ёмон иқтисодий таназзулга юз тутди”, деган Си Цзиньпин. У ҳозирги вазиятда макроиқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш энг муҳим вазифа эканини таъкидлаган.

ХХР раиси мамлакатлар иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларига триллионлаб доллар сарфлаганини, аммо шунга қарамай дунёдаги иқтисодий вазият беқарорлигини таъкидлади.

Си Цзиньпин мамлакати бошқа давлатларга COVID-19 га қарши курашда ёрдам бериб келаётганини қўшимча қилди.

“Хитой шу пайтгача 150 дан ортиқ мамлакатга ва 13 та халқаро ташкилотга пандемияга қарш ёрдам кўрсатди, 36 та тиббиёт мутахассислар гуруҳини муҳтож мамлакатларга юборди, халқаро вакциналар бўйича ҳамкорликни фаол қўллаб-қувватламоқда ва иштирок этмоқда”, деган ХХР раиси.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×