Иноуэ тез орада камардан воз кечади – Хирн
Спорт
−
27 Январь
7705Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг промоутери, “Matchroom Boxing” промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн Бутунжаҳон бокс ассоциациясини (WBA) япониялик жаҳон чемпиони Наоя Иноуэдан ташкилот камарини олиб қўйишга чақирди. Бу ҳақда Хирн “talkSport” нашрига берган интервьюсида айтди.
Хирннинг айтишича, Иноуэ иккинчи энг енгил вазнда WBA камари учун мажбурий даъвогар, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан жанг қилишдан ҳамон қочиб юрибди.
“Иноуэ Аҳмадалиевдан қочяпти. Наояни бир неча бор Муроджондан камарини ҳимоя қилишга чақиришди, бироқ у ҳар сафар жангдан очиқчасига қочди ва Дохени ҳамда Кимга қарши жанг қилди. WBA Иноуэга ортиқча қочмаслик ва камарини Аҳмадалиевдан ҳимоя қилиш бўйича сўнгги огоҳлантиришни бериши шарт. Кутинг, тез орада Наоя Иноуэнинг ўзи камардан воз кечади”, дейди Хирн.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иноуэ кореялик Ё Жун Кимни мағлуб этиб, камарларини ўзида сақлаб қолганди.
LiveБарчаси
28 Январь