Инглиз матбуотининг хабарлари француз футболчиларини янада жипслаштирди

Sport

image

Француз футболчилари Англияга қарши ЖЧ-2022 чорак финал учрашуви олдидан инглиз матбуотида ёзилган хабарлардан ҳайратда қолди. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар берди.

Инглиз нашрлари Франция терма жамоа сардори Уго Льорисни жамоанинг заиф нуқтаси деб атади. Кўп йиллардан бери АПЛда ўйнаб келаётган ва ўзини ижобий томонлама намоён қилган дарвозабонга нисбатан бундай гаплар ишлатиш француз футболчиларини ҳайратда қолдирди, бироқ инглиз нашрларининг ёзганлари Франция терма жамоасини янада руҳлантирди ва жамоа ўз сардори атрофида кучлироқ бирлашди. Англияга қарши учрашувда Уго Льориснинг сейвлари муҳим роль ўйнади.

Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Франция Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда "Уч ранглилар" Марокаш билан куч синашади.


Rate Count

361

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic