Инглиз гранди Де Брюйнени ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

“Ливерпуль” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, 33 ёшли бельгиялик футболчига аллақачон “мерсисайдликлар”дан таклиф тушган. Бироқ Италия А Cерияси етакчиси “Наполи” инглиз клубига жиддий рақобатчи бўлиши кутилмоқда

Қайд этиш жоиз, апрель ойи бошида Де Брюйне шартномаси муддати тугаши сабабли мавсум якунида Манчестер клубини тарк этишини эълон қилганди.

Жорий мавсумда Де Брюйне барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Ливерпуль Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг