Индонезиядаги зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар борми?
Жамият
−
17:42 446 1 дақиқа
Аввалроқ, Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлгани ва оқибатда камида 38 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси вазиятни диққат билан кузатиб, маҳаллий ҳокимият органлари билан алоқада бўлиб турибди. Ҳозирги вақт ҳолатига кўра, вафот этганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари аниқланмаган.
“Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида содир бўлган кучли зилзила оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилдик. Марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларга эса тез фурсатда соғайиб кетишларини тилаймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Шарқий Нуса-Тенггара, Ғарбий Нуса-Тенггара ва Жанубий Сулавеси ҳудудларининг айрим қисмларида кучли силкиниш сезилган. Бир нечта ҳудуд аҳолиси зилзила тахминан бир дақиқа давом этганини билдирган.
Live
Барчаси