Индонезияда йирик кўчки оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 21 ноябрь куни Индонезиянинг Марказий Ява провинциясидаги икки ҳудудда юз берган кўчки оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, қарийб 40 киши эса бедарак йўқолган. Бу ҳақда мамлакатнинг табиий офатлар оқибатларини юмшатиш агентлиги вакили Абдул Муҳарига таяниб, “Reuters” хабар берди.

Кучли ёмғирлар сабаб юзага келган кўчки ўтган ҳафта охирида Чилакап шаҳри ва Банжарнагара туманига ёпирилган. Муҳарининг айтишича, ўнлаб уйлар шикастланган, 900 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

“Қидирув ишларида бир қатор тўсиқларга дуч келмоқдамиз, жумладан, чиқиндиларга тўла кўчки ҳавзалари ва доимий оқаётган сувлар. Улар ёмғирлар сабаб янги кўчкиларни ҳам келтириб чиқариши мумкин”, дейди Абдул Муҳари.

Чилапандаги қидирув ишларида камида 700 киши, жумладан, полиция ва ҳарбийлар иштирок этмоқда. Ишлар келаси ҳафтагача давом этади.

Маълумот учун, Индонезияда ёмғирлар мавсуми жорий йилнинг сентябрида бошланган ва метеорология агентлиги маълумотига кўра, келаси йилнинг апрелигача давом этади. Бу эса кўплаб ҳудудларда тошқинлар ва кучли ёғингарчилик хавфини оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда “Калмаэги” тайфуни ва “Фунг-Вонг” супертайфуни оқибатида 297 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия кўчки Марказий Ява

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг