Филиппиндаги тайфун қурбонлари қарийб 300 нафарга етди
Олам
−
17 Ноябрь 1090 1 дақиқа
Филиппинда “Калмаэги” тайфуни ва “Фунг-Вонг” супертайфуни оқибатида ҳалок бўлганлар сони 297 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакатнинг миллий фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар хавфини камайтириш кенгаши маълумотига таяниб, Philippine News Agency (PNA) хабар берди.
“Калмаэги” тайфуни ва “Фунг-Вонг” супертайфуни жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Филиппинга зарба берган. 6 ноябрь куни Филиппин Президенти Фердинанд Маркос мамлакатда миллий офат режимини эълон қилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, “Калмаэги” тайфуни оқибатида 269 киши ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти Себу провинциясида, Негрос оролида, шунингдек Ғарбий ва Шарқий Висаялар минтақаларида топилган. 523 киши жароҳатланган, 113 киши бедарак йўқолган.
“Фунг-Вонг” супертайфуни оқибатида 28 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксари Ифлугао провинциясида, Лусон оролининг шимолида аниқланган. 52 киши жароҳатланган, яна икки киши бедарак йўқолган.
PNA нинг ёзишича, Фуқаро мудофааси бошқармаси икки тайфун жабрдийдаларига тахминан 838,5 миллион Филиппин песоси (тахминан 14,2 миллион доллар) миқдорида ёрдам кўрсатилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайванда “Фунг-вонг” тайфуни оқибатида тошқинлар кузатилгани ва Тайфун шарқий қирғоқларга рекорд даражадаги ёғингарчилик келтирганидан сўнг 8 300 нафардан ортиқ киши эвакуация қилингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси