Индонезияда ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди
Олам
−
07 Октябрь 2021
2978Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги (BPOM) Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда BPOM раҳбари Пенни Лукито маълум қилди.
Таъкидланишича, халқаро номи Zifivax бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг I, II ва III фаза тадқиқотлари унинг ножўя таъсирлари камлигини ҳамда вакцинанинг 3-дозасидан кейин 7 кун ўтгач самараси 81,71 фоизни ташкил этишини кўрсатган.
Вакцинанинг III фаза синовларида жами 4 минг нафар кўнгилли иштирок этган. Препарат коронавируснинг COVID-19 асл вариантига нисбатан қўлланилганда 92,92 фоиз, Гамма штаммида 100 фоиз, Дельтада 77 фоиз ва Kappa штаммида 90 фоиз самара берган.
Маълумот ўрнида, Zifivax Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида “Anhui Longcom Biopharmaceutical” компаниясида ишлаб чиқарилган. Zifivax вакцинасининг 3-босқич клиник синовлари 28 мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирокида бир қанча мамлакатлар томонидан ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь