“Гумбурлаган овоз момақалдироққа ўхшарди. У 30 сониядан камроқ давом этди” деган ерлик фуқаро.
Вулқон отилган ҳудудга дала ва кўчаларни тозалашда аҳолига ёрдам бериши учун ҳарбий жўнатилган. Ҳукумат аҳолини эвакуация қилишга шошмаяпти. Одамларга ҳимоя ниқоблари тарқатилиб, уйдан чиқамаслик ва вулқон дан 3 км узоқликда бўлиш тавсия қилинган.
Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот келмаган. Ҳудуд атрофида парвозлар ҳам амалга ошириляпти.
Маълумот учун, Синабунг вулқони 400 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаол бўлмаган. Илк бор 2010 йилда уйғонган. Ўтган йиллар давомида у бир неча марта отилган. 2014 ва 2016 йилларда вулқон отилиши фалокатли бўлган. Синабунг сўнгги бор 2019 йил июнда отилганди.