Индонезияда инаугурация маросими бўлиб ўтди

Олам

image

Жоко Видодо (Президент) ва Маъруф Амин (вице-Президент) Индонезия Республикасини 2019—2024 йилларда бошқаради. Бу ҳақда  Regnum хабар бермоқда.

Мамлакат пойтахти Жакартада кеча, 20 октябрь куни бўлиб ўтган инаугурация маросимига Австралия, Малайзия, Сингапур, Камбоджа Бош вазирлари, Бруней султони, Хитой ва Вьетнам вице-Президентлари, шунингдек, АҚШ, Таиланд, Филиппин ва Япониядан вакиллар ташриф буюрган.

Маълумот учун: инаугурация маросими Жоко Видодо учун иккинчи ва сўнгги инаугурация, чунки Индонезия конституцияга кўра, бир шахс қаторасига икки муддат мамлакатни бошқариши мумкин эмас. У олдинги беш йил Юсуф Калла (вице-Президент) билан ишлаганди, кейинги беш йил Маъруф Амин унга ҳамкор бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Жоко Видодо Индонезия Президенти

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг