Видодо Путин билан учрашувдан аввал Зеленскийнинг ҳолидан хабар олгани борди

Олам 10193
image

Индонезия Президенти Жоко Видодо бугун, 29 июнь куни Киевга келди ва у ерда Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашади. 

“Президент Видодо ва унинг рафиқаси Польшадан Киевга махсус поездда етиб келди”, дейилади Индонезия раҳбари маъмурияти баёнотида.  

Қайд этилишичав, давлат раҳбари тушдан кейин Зеленский билан учрашади. Бундан ташқари, у рафиқаси билан бирга Ирпень шаҳрига, шунингдек, бир қатор тиббиёт муассасаларига ташриф буюради. 

Президент Индонезии прибыл в Киев: Украина: Бывший СССР: Lenta.ru

Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳужуми бошланган февраль ойидан бери Киевга ташриф буюрган биринчи Осиё етакчисига айланган Видодо “Украинага инсонпарварлик юкини етказди”, дейди Президент маъмурияти. 

Кутилганидек, бу йил G20 раиси бўлган Индонезия Президенти Киевда тинчлик музокараларини қайта бошлаш имкониятларини, шунингдек, Украина донини экспорт қилиш йўлакларини очиш истиқболларини муҳокама қилади. 

Ўзининг хорижий сафари доирасида Видодо Москвага ҳам ташриф буюради ва у ерда 30 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 413
Рейтинг: 3
t
×