Шавкат Мирзиёев Жоко Видодони табриклади

Жамият

image

Бугун, 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикаси Президенти Жоко Видодони табриклади.

Ўзбекистон Президенти Жоко Видодони Индонезия Президенти этиб қайта сайлангани билан қутлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 апрель куни Индонезияда мамлакат президентлиги, икки палатали Халқ маслаҳатлашув конгресси ва минтақавий ҳамда маҳаллий қонунчилик органлари депутатлиги учун сайловлар ўтказилганди.

Сайловларнинг бир вақтта ўтказилиши натижасида Индонезияда сайловларнинг кўнгилдагидек ўтиши учун жалб қилинган ходимлардан 272 нафари вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жоко Видодо Ўзбекистон-Индонезия

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг