Индонезияда иккита орол сув остида қолди

Жамият 1984
image

Индонезиянинг Бетҳе ва Гундул ороллари денгиз сатҳи кўтарилиши сабабли бутунлай сув остида қолди. Бу ҳақда The Straight Times хабар бермоқда.

Жанубий Суматра (Банюасин тумани) провинциясида жойлашган ушбу кимсасиз ороллар денгиз сатҳидан 1 м ва 3 м пастликда жойлашган. Оролларнинг сув босиши глобал исиш сабабли рўй берган. 

The Straight Times нашрига кўра, Бетҳе ороли Бербак Сембиланг миллий боғининг бир қисми ҳисобланади. Бербак-Сембиланг миллий боғи раҳбари оролнинг сув остида қолганлигини тасдиқлади.

Суматра жанубидаги Банюасиннинг шарқий соҳилида 23 та кичик орол мавжуд. Баъзи оролларда яшаш учун шароитлар йўқ, бошқалари эса одамлар яшайди. Tўрт орол - Бурунг, Калонг, Салах Намо ва Крамат яқин келажакда сув тошқини хавфига дуч келиши мумкинлиги огоҳлантирилди. Дастлабки учтаси денгиз сатҳида, охиргиси - денгиз сатҳидан 3 м баландликда жойлашган.

Бербак-Сембиланг миллий боғи - бу ЮНЕСКОнинг биосфера резервати бўлиб, у мангрова билан танилган, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой. Суматра оролига хос бўлган Суматран йўлбарслари қўриқхонада яшайди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 63
Рейтинг: 2.9
t
×