Индонезияда 6,2 балли зилзила содир бўлди
Олам
−
24 Сентябрь 2022
3158Индонезия соҳилларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Мулабоҳ шаҳридан 40 км жануби-ғарбда жойлашган. Ер силкинишлари 49 км чуқурликда қайд этилган.
Зилзила натижасида қурбонлар йўқ, цунами ҳақида огоҳлантириш ҳам берилмаган.
Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги маълумотларига кўра, зилзила кучи 6,4 баллни ташкил қилган.