Индонезияда 6,2 балли зилзила содир бўлди

World

image

Индонезия соҳилларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Мулабоҳ шаҳридан 40 км жануби-ғарбда жойлашган. Ер силкинишлари 49 км чуқурликда қайд этилган.

Зилзила натижасида қурбонлар йўқ, цунами ҳақида огоҳлантириш ҳам берилмаган.

Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги маълумотларига кўра, зилзила кучи 6,4 баллни ташкил қилган.


Tags

Rate Count

52

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends