Индонезия пойтахтини сув босди

Олам

image

10 миллионга яқин аҳолиси бўлган Индонезия пойтахти Жакартада минтақага урилган муссон туфайли тошқин юзага келди. 

"Ёмғир тўхтади, аммо Жакартага бошқа жойлардан ҳам сув келмоқда. Яхшиямки, бу ҳолат шаҳар марказига зарар етказмайди ва сув пасайганда одамлар ўз ишларига қайтиши мумкин", деган Жакарта губернатори Анис Басведан. 

Қутқарувчилар сув сатҳи 1,8 метргача кўтарилган шаҳарнинг жанубий ва шарқий туманларидан 1,3 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилган. 

Шаҳарда йигирмага яқин эвакуация марказлари жойлаштирилган. 

Табиий офат қурбонлари ҳақида маълумот берилмаган. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Синоптикларнинг фикрига кўра, ҳудудда ушбу мавсумдаги энг кучли ёмғир энди ёғади. 

Кейинги ҳафтада пойтахтда кучли ёмғир, момақалдироқ ва шамол бўлиши кутилмоқда. 

Ёмғирли мавсум февраль ойининг охири ёки март ойининг бошига қадар давом этиши башорат қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жакарта

Баҳолаганлар

173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг