Имрон Хонга яна 14 йиллик қамоқ жазоси тайинланди – “Reuters”

Олам

image

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон коррупцияда айбланиб, унга 14 йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Имрон Хоннинг рафиқаси Бушра Биби ҳам шу айбловлар бўйича етти йиллик қамоқ жазосига тортилган ва у суд мажлиси якунида тўғридан тўғри ҳибсга олинган. Суд уларни йирик миқдордаги жарима тўлашга ҳам ҳукм қилган. Жарима тўланмаган тақдирда уларга яна олти ойлик қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

Маълумот учун, Имрон Хон ва Бушра Биби 2018 йилда ер майдонларини пора сифатида олишда ва ноқонуний даромадларни легаллаштиришда айбланган. Уларга нисбатан қўйилган айбловларга кўра, ушбу ноқонуний фаолият Al-Qadir Trust хайрия фонди орқали амалга оширилган. Прокуратуранинг таъкидлашича, фонд коррупцияни яшириш воситаси бўлган.

Имрон Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон ҳукуматини бошқарган. У 2022 йил 10 апрелда парламентда ишончсизлик вотуми билан лавозимидан четлатилган. Аввалроқ, хусусан, у жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланиб, 3 йилга, давлат сирларини ошкор қилганлик учун 10 йилга, рафиқаси билан бирга коррупция иши бўйича 14 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Эр-хотин барча айбловларни рад этиб, ишни сиёсий мотивли деб атади. Хоннинг партияси ҳам уларни уйдирма деб ҳисобларди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Имрон Хон бутун мамлакат бўйлаб фуқаролик итоатсизлиги ҳаракатини бошлаш билан таҳдид қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон Бушра Биби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг