Имрон Хон ва унинг рафиқаси 14 йилга қамалди
Олам
−
31 Январь
17732Покистон суди собиқ бош вазир ва “Адолат ҳаракати” партияси асосчиси Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини коррупция иши бўйича 14 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда маҳаллий “Dawn” газетаси хабар берди.
Собиқ бош вазирга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Тошахона давлат ғазнасида сақланаётган қимматбаҳо буюмларни сотиш билан боғлиқ. Суд ҳукми билан Хон ва унинг рафиқасига ўн йилга давлат лавозимларида ишлаш тақиқланди ва ҳар бири 787 миллион рупий (9,4 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилди.
Ҳукм 8 февралга белгиланган умумий сайловлардан саккиз кун олдин чиқди.
Маълумот учун, Имрон Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилган. Собиқ ҳукумат раҳбари 2022 йил 10 апрелда унга нисбатан берилган ишончсизлик вотуми оқибатида лавозимидан четлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 январь куни Имрон Хон ва Покистон собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурейши давлат сирлари ҳақидаги қонунни бузганликда айбланиб, ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь