Покистон собиқ бош вазири 10 йилга қамалди

Олам

image

Покистон суди бугун, 30 январь куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилишда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмунини ошкор қилган.

Собиқ бош вазирнинг партияси бу айбловни уйдирма деб ҳисоблайди ва ҳукм бўйича эътироз билдирмоқчи.

2022 йилда бош вазирлик лавозимидан четлатилган Имрон Хон, 2023 йилнинг августида коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. 

Янги ҳукм эса Покистондаги умумий сайловларга бир ҳафта қолганида эълон қилинди. Бу эса собиқ бош вазирнинг сайловда иштирок эта олмаслигини билдиради.

Имрон Хон ўзига қўйилган барча айбловларни рад этмоқда ва уларни сиёсий ҳийла деб ҳисоблаяпти.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг