Покистон суди Имрон Хонни озодликка чиқаришга қарор қилди
Олам
−
29 август 2023 6361 1 дақиқа
Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хонни гаров эвазига озодликка чиқаришга қарор қилиб, уч йиллик қамоқ жазосини бекор қилди. Бу ҳақда “Dawn” нашри хабар берди.
Айтилишича, Имрон Хонни озодликка чиқариш тўғрисидаги қарор Амер Фарук раислигидаги Исломобод Олий суди судьялар ҳайъати томонидан қабул қилинган.
"Қарорнинг нусхаси тез орада тақдим этилади. Ҳозирча биз фақат (Имрон Хоннинг) илтимоси қаноатлантирилганини айтишимиз мумкин", деган судья Амер Фарук.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 август куни суд Хонни Тошахон давлат депозитарийсининг қимматбаҳо буюмларини сотиш билан боғлиқ фирибгарликда айблаб, уч йилга озодликдан маҳрум қилганди. Шунингдек, ҳукм Хонни беш йилга сиёсий фаолият билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум қилишни ҳам назарда тутади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август