Имрон Хон обрўсига путур етказганлик учун 5,8 млн доллар ундириш ниятида

Олам

image
0:00
0:00
download

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон Миллий жавобгарлик бюроси раҳбаридан туҳмат ва унинг обрўсига путур етказгани учун пул ундирмоқчи. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'ида ёзган.

“Мен унга қонуний огоҳлантириш бердим. Мени ҳибсга олиш учун ордер конституция ва қонунларга зид равишда чиқарилган. Олий суд биносида қўпол куч ишлатиб, ноқонуний ва асоссиз ҳибсга олиш менга туҳмат қилишга қаратилган бўлиб, обрў-эътиборимга салбий таъсир кўрсатди. Шундай экан, менинг туҳмат бўйича иш қўзғатишга тўлиқ ҳаққим бор”, дейди у.

У 15 миллиард рупий (5,8 миллион доллар) ундириш ниятини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Хон шу йилнинг 1 май куни чиқарилган ҳибсга олиш ордери асосида 9 май куни ҳибсга олинганди. У Al-Qadeer Trust ташкилоти орқали коррупция ва пул ювишда айбланганди. Тергов маълумотларига кўра, сиёсатчи бош вазирлик йилларида маълум бир кўчмас мулк компаниясидан Буюк Британиядан олинган 175,5 миллион долларга яқин маблағни қонунийлаштирган. 

Хоннинг ҳибсга олиниши мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларида, жумладан, пойтахтда оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Намойишчилар бузғунчиликка қўл урган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашган. 11 май куни Покистон Олий суди Хоннинг ҳибсга олинишини ноқонуний деб топган ва уни ҳибсдан озод қилишга буйруқ берган. 

Бироқ собиқ бош вазирга уйига қайтишга рухсат берилмаганди. Унга 12 май куни яна судга келиш учун суд яқинидаги меҳмонхонага бориш ва шу ерда тунаш буюрилганди. Покистон Олий суди Имрон Хонни озод этди ва уни ҳибсга олишни тақиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг