Кэмерон Имомали Раҳмон қабулида бўлди

Олам

image

Бугун, 22 апрель куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазири Дэвид Кэмеронни қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, учрашувда Тожикистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. 

“Биз Буюк Британияни Ғарбий Европадаги муҳим ҳамкор сифатида тан оламиз. Мамлакатимизда қироллик билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда”, деган Имомали Раҳмон суҳбат аввалида.

Ўз навбатида, Дэвид Кэмерон Тожикистон ва Буюк Британия ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар сезиларли даражада кенгайиб бораётганидан ва унинг яхши истиқболларидан мамнунлигини билдирган. 


Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатлар муҳокама қилинди.

“Парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ҳам учрашувнинг муҳим мавзуларидан бири бўлди.Тожикистоннинг тоғ-кон, металлургия, енгил саноат, озиқ-овқат, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги тармоқларига қироллик капиталини жалб этиш зарур деб топилди. Шунингдек, томонлар “яшил энергия” ишлаб чиқариш, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва “рақамли иқтисодиёт”ни илгари суриш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирди”, дейилади хабарда.

Бугунги учрашувнинг яна бир мавзуси сув ва иқлим муаммоларини ҳал этиш, меҳнат миграцияси, давлатлар ўртасидаги ҳаво йўлларини диверсификация қилиш йўналишида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўлган. Учрашувда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Тожикистон ва Қироллик ўртасидаги ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинган.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон Буюк Британия Имомали Раҳмон Дэвид Кэмерон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг