Имомали Раҳмон кенжа ўғлини уйлантирди

Олам 44902
image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кичик ўғли Сомон Имомалини уйлантирди. “Sputnik Тожикистон” манбаси тўй тор оилавий доирада ўтганини айтган. Шунингдек, Президентнинг келини ким бўлгани ҳам маълум бўлди.

Мавжуд маълумотларга кўра, келин Хатлон вилоятидаги давлат хизматчиларидан бирининг қизи.

Маълумки, Сомон Имомали аввалроқ “Талко Кабель” бош директори ўринбосари этиб тайинланган эди.

Шундай қилиб, 2019 йил июль ойида Тожикистон Миллий университетини тамомлагач, шу йирик саноат корхонасида иш бошлаган.

Сомон Имомали халқаро мактаб ўқувчиси бўлганида Руминияда бўлиб ўтган халқаро мактаб олимпиадасида синфдоши билан биргаликда луғат дастурини яратиб, олтин медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Имомали Раҳмоннинг 7 қиз ва 2 ўғли бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2714
Рейтинг: 3
t
×