Имомали Раҳмон икки таниқли афғон арбобини тақдирлади

Олам

image

Бугун, 2 сентябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Афғонистон Ислом Республикасининг икки таниқли арбобини биринчи даражали “Исмоил Сомоний” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизматига асосланиб хабар берилган.  

Манбага кўра, Афғонистоннинг собиқ Президенти, профессор Бурҳониддин Раббоний ва Афғонистоннинг собиқ Мудофаа вазири, Афғонистон Миллий қаҳрамони Аҳмад Шоҳ Масъуд биринчи даражали “Исмоил Сомоний” ордени билан тақдирланган. 

Қайд этилишича, фармонлар Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан қабул қилинган. 

Фармонлар матнида улар “1993-1996 йилларда тожиклар ўртасида музокараларни ташкил этишда ёрдам ва воситачилик қилгани ҳамда Тожикистон Республикасида тинчлик ўрнатилишига катта ҳисса қўшгани учун” шундай юксак мукофот билан тақдирлангани қайд этилган. 

Аввалроқ, Тожикистон афғон қочқинларининг катта оқимини қабул қилолмаслиги ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон орден

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг