Тожикистон афғон қочқинларининг катта оқимини қабул қилолмайди. Душанбе нимадан норози?

Олам

image

Сўнгги 20 йилда ҳеч бир халқаро ташкилот Тожикистонга Афғонистондан қочқинларни қабул қилиш учун инфратузилмани шакллантиришга ёрдам бермаган. Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода кеча, 1 сентябрь куни БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссарлиги (UNHCR) вакили Мулугета Зевди билан учрашувда маълум қилди.

Мулоқот чоғида эҳтимолий афғон қочқинларини Тожикистон ҳудудига жойлаштириш масаласи муҳокама қилинган.

Рамазон Раҳимзоданинг айтишича, фақат охирги 15 йил ичида Тожикистон Афғонистондан 15 мингдан ортиқ қочқинни қабул қилган ва “Толибон” Қобулда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг, 5 мингга яқин афғон ҳарбийлари тожик-афғон давлат чегарасини кесиб ўтган. Бироқ, афғон аскарлари ва офицерлари Тожикистон ҳудудида бир ҳафта бўлгач, ватанига қайтарилган.

Тожикистон ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунд тожик-афғон чегарасида Тожикистонга ўтмоқчи бўлган 80 га яқин оила тўпланган.

“Толибон” келганидан бери Aфғонистонда юзага келган беқарорлик террорчилар, қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва гиёҳванд моддаларнинг Тожикистонга кириб келиш эҳтимолини оширади”, деган Раҳимзода.

Шу билан бирга, вазир Тожикистон афғон қочқинларини қабул қилиш ва жойлаштириш учун Жайҳун, Шаҳритсун, Фархор, Шохин ва Тоғли Бадахшон афтоном вилоятидан 70 гектар ер ажратганини қўшимча қилган.

Раҳимзоданинг таъкидлашича, халқаро ташкилотлар Тожикистон ҳукуматининг бу ерларда инфратузилма яратиш ҳақидаги сўровларига жавоб бермаяпти.

Вазирнинг таъкидлашича, ўтган 20 йил мобайнида ҳеч бир халқаро ташкилот Тожикистонга Aфғонистондан потенциал қочқинларни қабул қилиш учун инфратузилма яратишда ёрдам бермаган.

“Шу сабабдан Тожикистон бугунги кунда афғон қочқинларининг катта оқимини қабул қила олмайди”, деган ИИВ раҳбари.

У БМТнинг қочқинлар бошқармасига зудлик билан Тожикистонга Хатлон вилояти Жайҳун тумани ҳудудида жойлашган қочқинларни қабул қилиш ва жойлаштириш марказини таъмирлашда ёрдам беришни таклиф қилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида АҚШ бошлиқ халқаро коалиция кучлари Афғонистонни тарк этишни бошлаши билан "Толибон" ҳаракати ҳукумат назоратидаги ҳудудларни эгаллаб ола бошлади. Август ойига келиб, толиблар йирик шаҳарларга юриш бошлади.

Орадан кўп ўтмай, жорий йилнинг 15 август куни Қобулнинг “Толибон” қўлига ўтиши билан Афғонистонда ҳаракат ҳокимияти ўрнатилди. Президент Ашраф Ғани эса истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Ҳокимиятни "Толибон"га ўтишини таъминлаш учун Мувофиқлаштириш кенгаши тузилиб, унга Абдулла Абдулла ва Ҳамид Карзай киритилганди.

Жорий йилнинг 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди. "Толибон" вакили Воҳидулла Ҳошимий ҳаракат Афғонистонда демократик давлат қурмаслигини маълум қилди.

Ҳозирда фақатгина Панжшер вилояти толиблар ҳокимиятини тан олмаяпти. Вилоятда "Толибон"га қарши кучлар йиғилмоқда. Уларга эса машҳур 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг