Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафтада қарийб 10 млрд долларга ошди — “Forbes”
Олам
−
28 Июнь 2021
5981Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маскнинг бойлиги ўтган ҳафта натижаларига кўра, 9,9 миллиард долларга кўпайди. Бу ҳақда “Forbes” маълумотлари дарак бермоқда.
Таъкидланишича, Маскнинг бойлиги Tesla акциялари қийматининг ўсиши туфайли кўпайган. Ҳозирда америкаликнинг умумий бойлиги 165,9 миллиард долларга баҳоланмоқда. Маск ҳали ҳам Forbes Real-Time’нинг миллиардерлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўтган ҳафта охирида Tesla акцияларининг қиймати 7,8 фоизга ўсган бўлса, 25 июнь куни қимматли қоғозлар 1,17 фоизга арзонлашган. Таъкидланишича, Оқ уй ҳамда АҚШ Демократик ва Республикачилар партияларининг бир гуруҳ сенаторлари ўтган ҳафта бошида “инфратузилма пакети” бўйича тахминан 1,2 триллион долларлик келишувларга эришганини ҳисобга олиб, ушбу акциялар қийматининг ўсиши бозор миқёсидаги оптимизм билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Илон Маск тез кунларда Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla фабрикалари пайдо бўлишини маълум қилганди.
LiveБарчаси