Илон Маск МДҲда Tesla заводлари пайдо бўлишини маълум қилди
Технология
−
21 Май 2021
10559Америкалик тадбиркор Илон Маск тез кунларда Россия, Қозоғистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида электромобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla фабрикалари пайдо бўлишини маълум қилди.
“Ўйлайманки, тез орада Россияда Tesla пайдо бўлади. Менимча, бу ажойиб бўлади. Шунингдек, Қозоғистон, МДҲ давлатларига ҳам эътибор қаратиш керак. Бу биз учун муҳим, шунингдек, бизга Tesla’ни қўллаб-қувватловчи одамлар ҳам муҳим”, деган тадбиркор.
Маскга кўра, Tesla Россияни автомобиль заводлари учун мумкин бўлган жой сифатида кўриб чиқмоқда.
Маск Tesla фабрикаси Хитойнинг Шанхай шаҳрида фаолият юритаётганини ва АҚШнинг Калифорния ва Техас штатларида унинг филиаллари қурилаётганини таъкидлаган.
Аввалроқ, Илон Маск енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Бенил Дариушга Tesla совға қилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь