“Илон Маск — гангстер”. Миллиардер UFC жангчисига Tesla совға қилди

Олам 8544
image

Сайёрамизнинг энг бой одамларидан бири, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Бенил Дариушга автомобиль етказиб берди. Бу ҳақда спортчининг менежери Али Абдель-Азиз ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Илон Маск Дариушга унинг буюртмаси тайёр бўлгунча бепул автомобиль юборди. Илон — гангстер”, дейди Али Абдель-Азиз. 

Эслатиб ўтамиз, Бенил Дариуш 15 май куни Тони Фергюсонга қарши ғалабага эришгач, миллиардер Маскга мурожаат қилганди. Ўз мурожаатида америкалик жангчи Илонга чақириқ билан чиқиб, қуйидагиларни айтган:

“Мен бир одамга чақириқ билан чиқмоқчиман. Бу Илон Маск. Илон Маск, хотинимнинг автомобили қани? Унга 6 ой олдин буюртма берилган, бироқ ҳалигача келмади. 

Биз фарзанд кутяпмиз, менга яхши автомобиль керак. Мен ўз фарзандим хавфсизлигини таъминлашим керак. Шундай экак, Илон бўлақол, мен ўз автомобилимни кутяпман”.

Маълумот учун, Дариуш ва Фергюсон UFC 262 мусобақаси доирасида жанг ўтказди. Баҳс 5 раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан Дариушни ғолиб деб эълон қилди. Бу спортчи фаолиятидаги 21-ғалаба бўлди. У жами 26 та жанг ўтказган. Жангларнинг бири дуранг ва 4 таси мағлубият билан тугаган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 425
Рейтинг: 2.9
t
×