UFC жангчиси Илон Маскга “вызов” ташлади

Спорт 12648
image
-

Америкалик UFC жангчиси Бенил Дариуш Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маскга чақириқ билан чиқди. Бу ҳақда UFC Матбуот хизмати хабар берган.

Бенил Дариуш кеча, 15 май куни Тони Фергюсонга қарши ғалабага эришгач, миллиардер Маскга мурожаат қилган.

“Мен бир одамга чақириқ билан чиқмоқчиман. Бу Илон Маск. Илон Маск, хотинимнинг машинаси қани?”, деган Дариуш.

Жангчи машинага олти ой аввал буюртма берганини айтиб, аммо ҳамон уни қабул қилиб олмаганидан норозилик билдирган.

“Биз фарзанд кутяпмиз, менга яхши машина керак. Мен ўз фарзандим хавфсизлигини таъминлашим керак, шундай экак, Илон бўлақол, мен ўз машинамни кутяпман”, дея қўшимча қилган спортчи.

Маълумот учун, Дариуш ва Фергюсон UFC 262 мусобақаси доирасида жанг ўтказди. Баҳс 5 раунд давом этди ва ҳакамлар бир овоздан Дариушни ғолиб деб эълон қилди. Бу спортчи фаолиятидаги 21-ғалаба бўлди. У жами 26 та жанг ўтказган. Жангларнинг бири дуранг ва 4 таси мағлубият билан тугаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 671
Рейтинг: 2.9
t
×