Илон Маск ўзининг космик станциясини мустақил шаҳарга айлантирмоқчи
Олам
−
16 Декабрь
2445SpaceX компанияси ўзининг Starbase космик базасини Техасда янги шаҳарга айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, Илон Маск яқин атрофдаги аҳолидан янги административ тузилма ташкил этиш ҳақида сўровнома ўтказмоқда.
“SpaceX бош қароргоҳи энди расман Техаснинг Starbase шаҳрида бўлади!”, дейди Илон Маск ўзининг Х’даги саҳифасида.
Starbase – кучли Starship ракеталарини ишга тушириш учун старт жойи ҳисобланиб, у Техаснинг жанубида жойлашган.
Бу Starbase’ни мустақил шаҳар қилишга биринчи уриниш эмас. Маск бу ғояни 2021 йилда ҳам илгари сурган. Ўша пайтда у Техасда Starbase шаҳрини яратиш таклифини эълон қилган. Ҳозирги кунда Starbase майдонида SpaceX компаниясининг 3400 дан ортиқ ходимлари ишламоқда. Бироқ SpaceX’нинг бу минтақадаги тез ривожланиши баъзи маҳаллий аҳолининг норозиликларига сабаб бўлган. Хусусан, жорий йил бошида “Save RGV” деб номланган гуруҳ компанияни экологик қонунларни бузганликда ва яқин атрофдаги кўрфазни ифлослантирганликда айблаб, судга ариза берган. Бунга жавобан SpaceX мустақил давлат текшируви ҳеч қандай экологик хавфларни аниқламаганини ва даъвони “жиддий эмас” деб баҳолаганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск 400 млрд доллардан ортиқ бойлиги бор дунёдаги илк одамга айланганди.
LiveБарчаси