Илон Маск компанияси маймунни видеоўйин ўйнашга ўргатди 

Технология 3560
image

Миллиардер Илон Маск томонидан асос солинган Американинг Neuralink компанияси маймунни муваффақиятли равишда чиплаштирди ва уни видеоўйинлар ўйнашга ўргатди. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берган. 

"Бизда бош суягида имплант бўлган маймун бор, у ақл билан видеоўйинлар ўйнаши мумкин. Имплант кўринмас, маймун хурсанд", деган Маскнинг ўзи. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил август ойида Neuralink тақдимотида Илон Маск мияга чиплар ўрнатилган чўчқаларни намойиш этган. 

Тадбиркорнинг фикрига кўра, келажакда чиплаштириш технологияси мия ёки умуртқа поғонаси билан оғриган одамларга ёрдам бериши мумкин. 

Маълумот учун, мияга ўрнатиладиган чиплар орқали масофадан туриб фикрни узатиш, сунъий онг орқали мия фаолиятини бошқариш, мия орқали компьютердан фойдаланиш, чип орқали миядаги маълумотларни ўқиш ва унга юклаш имкониятлари мавжуд.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 2.9
t
×