Икковлоннинг режаси иш бермади
Жамият
−
19 Сентябрь 2019
4592Шу йилнинг 16 сентябридан 17 сентябрга ўтар кечаси тахминан соат 3:00 да, 24 ёшли Данил И. ва 27 ёшли Павел Ю. пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманида дорихона эшигининг қулфини бузиб, ичкарига кирган.
Икковлон нархи 6 миллион 400 минг сўм ва 4 миллион сўм бўлган иккита "AVTECH" процессорларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишга уринган. Аммо улар тез орада ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
LiveБарчаси