Иккинчи муддатда иш бошлаган Мирзиёев конституциявий ўзгаришлар ҳақида гапирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, бугун, 6 ноябрь куни иккинчи муддатга Президент этиб сайланган Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида қасамёд қилиб, расман ишга киришди.

Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида нутқ сўзлаб, сайловолди учрашувларида номзодлар мамлакатда конституциявий ислоҳотлар ўтказиш ҳақида гапирганига тўхталди.

“Барча номзодларнинг сайловолди учрашувларида электорат вакиллари томонидан бугунги кунда ҳаётнинг ўзи, ислоҳотларимиз мантиғи талаб этаётган яна бир муҳим таклиф илгари сурилди. У ҳам бўлса, мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишдан иборат.

Агар дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз. 

Шу сабабли, аввало, сенатор ва депутатларимиз, кенг жамоатчилигимиз, халқимиз билан яна бир бор маслаҳат қилиб, жаҳон конституциявий тажрибасини ўрганиб, пухта ўйлаган ҳолда бугунги ва келгуси тараққиётимизни белгилаб берадиган Асосий қонунимизни такомиллаштириш масаласини ҳам кўриб чиқишимиз керак”, деган Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев 2025 йилгача ўқитувчилар маоши 1000 АҚШ долларига етказилишини айтгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг