Навбатдаги “самосуд”: Икки ўсмир аёвсиз калтакланди
Жамият
−
13 Декабрь 2019
11597Бугун, 13 декабрь куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар томонидан икки нафар ўсмирларни ҳақорат қилиб, уларнинг таналарининг турли жойларига қўл билан уриб оёқлари билан тепаётгани тасвирланган видео кенг тарқалди. Видеога изоҳда ўсмирлар “самосуд” қилингани айтилади. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур видеога муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ўрганишлар натижасида бугунги кунга қадар Ички ишлар органлари Навбатчилик қисмларига видеода тасвирланган ҳолатлар юзасидан хеч ким мурожаат қилмаганлиги маълум бўлди.
“Айбдор шахсларга нисбатан чора кўриш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида, Сиздан видеода тасвирланган ҳолат юзасидан асосли маълумотга эга бўлсангиз, Telegram орқали @muloqot_maydoni манзили ёки 71 231 34 28 рақами орқали ҳабардор қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарида.
Вазирлик хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатлашини қўшимча қилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15