Икки кундан кейин Тошкент “очилади”ми? Расмий изоҳ берилди

Жамият 33730
image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 60 фоиздан ошиши муносабати билан ҳудудларда ўрнатилган чекловларга босқичма-босқич юмшатишлар кирита бошланди. Бунга 1 майдан бошлаб Тошкент шаҳрида тонгги 07:00 дан 10:00 гача ва кечки 17:00 дан 20:00 гача бўлган вақт ичида автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилишини мисол қилиш мумкин.

Мана шу воқеалар сабаб ижтимоий тармоқларда турли мишмишлар пайдо бўлди. Эмиш-ки, Тошкент шаҳрида карантин 2 кундан кейин тугайди. Ушбу хабарга Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ойдинлик киритди.

“Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, Тошкент шаҳрида карантин икки кундан кейин тугайди, деган хабарлар асоссиз. Карантинни ўрнатиш ва уни бекор қилиш Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг ваколати  ҳисобланади”, деди бугун АОКА штабида ўтган брифинг чоғида Отабеков. 

Таъкидланишича, ушбу комиссиянинг расмий маълумотидан ташқари, тарқатилган  барча турдаги маълумотларга асло ишониш керак эмас.

“Уларнинг маълумотига ишонсангиз ва карантин талабларини бузсангиз, демак Сиз карантин талабларини бузганликда айбланасиз ва маъмурий жавобгарликга (жаримага) тортилишингиз мумкин”, деди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 244 (прим 5) - моддасига мувофиқ, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Маълумот ўрнида, 4 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2181 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг 1370 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1411
Рейтинг: 2.9
t
×