Иқтисодиёт университетига янги ректор тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Тўлқин Тешабоев Зокирович Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Президент қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилган.

Маълумот учун, Тўлқин Тешабоев 2016-2020 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети ректори бўлиб ишлаган.  2020 йилдан буён Тошкент молия институтига раҳбарлик қилиб келаётганди. 

Эслатиб ўтамиз, иқтисодиёт университетининг аввалги ректори Қўнғиротбой Шарипов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тўлқин Тешабоев Зокирович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made