Янги Олий таълим вазири тайинланди
Жамият
−
02 Февраль
16309Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, у Президент фармони билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланган. Аввалроқ, Қўнғиротбой Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ҳам маъқулланганди. У шу вақтга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаётган эди.
Маълумот учун, Қўнғиротбой Шарипов 1963 йилда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида туғилган. У Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори вазифасида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозими олдинги вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўтган йилнинг октябрь ойида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар этиб тайинланганидан бери вакант эди.
LiveБарчаси