“Нархоз”нинг проректори қидирувга берилди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган
Жамият
−
05 Октябрь 2021
29463Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори Нодир Фозилович Идиев фирибгарликда айбланиб, қидирувга берилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Нодир Идиев 1972 йилнинг 26 февралида Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Хуршид кўчаси 10 А-уй 36-хонадонда яшаган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Матбуот котибининг маълум қилишича, Нодир Идиев 2020 йилнинг январь ойидан ушбу университетнинг проректор лавозимида фаолият юритган. 2021 йил июль ойида меҳнат таътилига чиқиб кетган ва шу билан ишга қайтиб келмаган.
Айни вақтда Нодир Идиевга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) ва 209-модда “а” банди (Мансаб сохтакорлиги, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) билан жиноий иш қўзғатилган.
“Ушбу шахснинг яширинган жойини аниқлашда амалий ёрдам кўрсатган фуқаронинг шахси сир сақланади ҳамда пул мукофоти билан рағбатлантирилади”, дейилади хабарда.
Эълонда келтирилишича, собиқ проректорнинг қаердалигини аниқлаганлар қуйидаги рақамларга телефон қилиб мурожаат қилишлари мумкин:
(65) 222-59-00;
(65) 222-89-50;
(98) 274-93-33
(97) 301-44-41
102