Иқтисодиёт бўйича Нобель қайси топилмалар учун берилгани маълум бўлди
Олам
−
11 Октябрь 2021
46452021 йилги иқтисод йўналиши бўйича Нобель мукофоти америкалик иқтисодчи Девид Кард ва америкалик тадқиқотчилар Жошуа Ангрист ҳамда Гвидо Имбенсга топширилди. Уларга мукофот пули Швеция Давлат банки томонидан тақдим этилди.
“Бу йилги лауреатлар - Девид Кард, Жошуа Ангрист ва Гвидо Имбенс бизга меҳнат бозори ҳақида янги тушунчалар берди. Табиий тажрибалар натижасида сабаб ва оқибат ҳақида қандай хулосалар чиқариш мумкинлигини кўрсатди. Уларнинг ёндашуви бошқа соҳаларга ҳам таъсир қилиб, эмпирик тадқиқотларда инқилоб қилди”, дея келтирилган Нобель қўмитаси хабарида.
Кард “Меҳнат иқтисодиётига эмпирик ҳисса қўшгани учун”, Ангрист ва Имбенс эса “сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишдаги услубий ҳиссаси учун” ушбу мукофотга лойиқ кўрилди.
“Карднинг жамият учун аҳамиятли саволларга жавоб топиши ҳамда Ангрист ва Имбенснинг услубий ҳиссалари шуни кўрсатдики, табиий тажрибалар бой билим манбаи. Уларнинг тадқиқотлари жамият учун катта фойда келтиради”, дейди Иқтисодиёт фанлари мукофоти қўмитаси раиси Питер Фредрикссон.
Маълумот ўрнида, жорий йил ҳар бир номинация бўйича Нобель мукофотига пул ютуғи 10 миллион швед кронаси (1,145 миллион доллар)ни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили иқтисод йўналиши бўйича Нобель мукофоти америкалик олимлар Пол Милгром ва Роберт Уилсонга насиб қилган.
Бу йил Нобель ҳафталиги 4 октябрь куни бошланди. Физиология, тиббиёт, кимё, адабиёт, физика, тинчлик йўналишлари бўйича мукофот ғолиблари аллақачон эълон қилинган
LiveБарчаси