IJF Диёра Келдиёровани тақдирлади
Спорт
−
03 Февраль
14638Ўзбекистонлик дзюдочи, Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Диёра Келдиёрова Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан йил воқелиги соврини билан тақдирланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Келдиёровага бу мукофот Париж-2024 Олимпиадасида япониялик таниқли дзюдочи Ута Абэ устидан қозонилган ғалаба учун тақдим этилди. Келдиёрованинг устози, германиялик мутахассис Марко Спиттка эса йилнинг энг яхши аёллар терма жамоаси мураббийи совринини қабул қилиб олди.
Келдиёрова ва Спитткани IJF президенти Мариус Визер табриклаб, тақдирланганларнинг келгуси фаолиятига омад тилади.
Қайд этиш жоиз, Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида биринчи бўлиб ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган аёл спортчи ҳисобланади. Шунингдек, Келдиёровагача ўзбекистонлик аёл дзюдочи Олимпиадада совриндор бўлмаган.
LiveБарчаси