ИИВ: Ёшлар орасида жиноятчилик қарийб 40 фоизга камайган

Жамият 683
image

Ўзбекистонда 2019 йилнинг биринчи чорагида юз берган жиноятлар 1 минг 963 тани ташкил этиб, бу рақамларни 2018 йилнинг шу даври билан таққослаганда, ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 39,5 фоиз, яъни 1 минг 282 тага камайганини кўриш мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан хабар қилинмоқда. 
 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг берган расмий маълумотига кўра, 2019 йил биринчи чорагида республика бўйлаб жами 414 бўш иш ўрни ярмаркаси ташкил этилган. Уларда 31 минг 673 нафар ёш иштирок этди. Улардан 8 мингга яқини ўзи қизиқиш билдирган соҳалар бўйича ишга жойлашган. Яна 9 мингга яқини ишга жойлашиш учун йўлланма олган. 19,5 минг нафарига эса керакли маслаҳатлар берилган. Бу эса жиноятчиликлар сони камайишига ижобий туртки бўлаётгани қайд этилмоқда. 
 
Аммо берилаётган бундай имкониятлардан фойдаланмай, меҳнатсиз, илм ўрганиш ўрнига осонгина обрў-эътибор, мўмайгина даромадга эга бўлиш истагида қонун билан тақиқланган ҳаракатларни содир этаётган ёшлар ҳам учраётгани, барчамизни бирдек ташвишга солмоқда.
 
Мисол учун, 2019 йил 22 март куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли А.С., 20 ёшли акаси Р.С., Ғалаба кўчасида яшовчи 21 ёшли С.Э. ва Бўстонлиқ тумани Қўшқўрғон қишлоғида яшовчи 18 ёшли С.Т.лар Чирчиқ шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида 18 ёшли фуқаро А.Б.нинг юзига қўллари билан уриб, ичида нетбуки, нетбук қурилмалари, фуқаролик паспорти бўлган сумкаси ҳамда шими чўнтагидан 100 минг сўм пули ва RedMi русумли мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
 
А.Б. жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилгандан сўнг кўрилган чоралар натижасида талончилик қилган 4 нафар ёш қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2
Рейтинг: 2.5
Теглар