ИИВ ўз номидан тарқатилган хабарларга раддия берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирлиги номидан хабар тарқалди. Унда мамлакатда қийин вазият экани айтилиб, фуқаролар огоҳликка чақирилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар сохта экани ва вазирликка ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

“Ҳурматли юртдошлар. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда қуйидаги мазмундаги ёлғон хабарлар кенг тарқалмоқда.

Бу каби хабарлар, фуқаролар орасида ваҳима ва давлат органларига ишончсизлик уйғотиш мақсадида ўйлаб топилаётган бўхтон ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бу каби масалаларга оид хабарларни тарқатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ўзининг ижтимоий тармоқлардаги, шунингдек вазирликнинг таркибий ёки ҳудудий тузилмаларининг расмий саҳифалари ҳамда бошқа ОАВ орқали мурожаат қилишини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик раддиясида.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ раддия

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг