ИИВ тизимда лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди

Жамият

image

Бугун, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди.

Подполковник Турдибаев Омирбай Кеулимжаевич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Омирбай Турдибаев Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Нишанов Махамаджон Садикжонович Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлайдиган бўлди. Махамаджон Нишанов бунга қадар Андижон вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган эди.

Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган подполковник Болтаев Жонибек Ҳамидович вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Авазов Жўрабек Файзуллаевич Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлайди. У бугунга қадар Жиззах вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Подполковник Яхшиев Умид Носирович Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Умид Яхшиев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

228

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг