ИИВ ҳудудий тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди
Жамият
−
26 Август 2020
9490Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Мазкур ўзгаришлар ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:
Подполковник Aнвар Маматович Нормаматов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Aнвар Нормаматов Қизириқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Aбдувоҳид Найимович Жалилов Бухоро вилояти Жондор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Aбдувоҳид Жалилов янги лавозимга қадар Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Aзизжон Ражабович Aшуров Бухоро вилояти Вобкент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Янги лавозимга қадар Aзизжон Aшуров Олот тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманлари ИИО ФМБга янги раҳбарлар тайинланган эди.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси