ИИБдан фуқаронинг ўлиги чиқдими? Омбудсман муносабат билдирди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани марказий шифохонаси Ҳушёрлантириш бўлимида 43 ёшли фуқаро ўзини осиб қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда эса “Чортоқ ички ишларидан яна бир фуқаронинг ўлиги чиқди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) муносабат билдирди.

Омбудсманга кўра, жорий йилнинг 7 апрель куни соат 20:00 ларда марҳумнинг турмуш ўртоғи эрининг уйга маст ҳолатда келиб, жанжал қилаётганлиги ҳақида Чортоқ тумани ИИБ профилактика инспекторига хабар қилган.

Профилактика инспектори мурожаатни жойига чиқиб ўрганган ва эркакни ҳушёрлантириш мақсадида Янгиқўрғон туманида жойлашган марказий шифохонага олиб борган. Профилактика инспектори тегишли ҳужжатлар ва далолатнома расмийлаштирган ҳолда эркакни соат 21:58да ҳушёрхонага топширган.

Марҳум И.У бугун, 8 апрелга ўтар кечаси соат 00:45 ларда ушбу ҳушёрхонанинг дарчасидаги темир панжарага чойшабдан сиртмоқ ясаб, ўзини ўзи бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган ва воқеа жойида вафот этган.

"Шу куниёқ Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари билан суҳбатлашди", дейилади муносабатда.

Омбудсманга тақдим этилган Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Наманган филиали Янгиқўрғон туманлараро бўлинмасининг дастлабки маълумотномасига кўра, У.И.нинг ўлими “бўйин соҳасининг сиқилишидан келиб чиқадиган механик асфиксия, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги” оқибатида содир бўлган. Унинг танасида “бўйин қисмидаги стронгуласион эгат”дан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Омбудсман Чортоқ Ҳушёрлантириш бўлими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made