ИИББ фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди

Жамият

image

Фирибгарлар Telegram платформасида “Telegram premium 1 йил муддатга янги йилга совға” мазмунидаги хабарлар юбориб, платформа фойдаланувчиларини чув туширмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Билдирилишича, ҳавола кўринишидаги бундай хабарлар яқин танишлар томонидан юборилади. Аслида эса бу хабар танишлар томонидан эмас, балки фирибгарлар томонидан жўнатилади.

“Агар келган хабарни ичига кириб кўрсангиз, сизнинг номингиздан ҳам шундай хабарлар контактингиздаги танишларингизга юборилади. Шунингдек, телефонингизга тушган вирус шахсий маълумотларингизни ўғирлайди. Банк пластик картангиздаги пуллар ечиб олинади”, дейилади хабарда.

ИИББга кўра, фуқароларнинг телефонига бундай хабарлар келса, уни зудлик билан ўчириб ташлаш керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ИИББ фирибгарлар томонидан Telegram орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилотлар раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ фирибгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг