Ички йўлларга умуман қаралмаган - Ҳоким ўринбосари (видео)
Жамият
−
10 Ноябрь 2019
10239Тошкент вилоятининг ички йўллари эътибордан четда, умуман олганда ички ва маҳалла йўлларининг таъмирланмай қолаётганлиги юзасидан вилояти ҳокимининг ўринбосари фикр билдирди. Бу ҳақда 8 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича коммунал соҳада олиб борилаётган ишлар: муаммо, ечим, истиқбол” мавзусида матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Анжуманда вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, коммунал соҳа раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
"Олиб қарасак йўлларга жуда кам еътибор берганмиз. Ички йўлларга умуман қарамаганмиз. Катта йўллар қилинган, ички йўллар, маҳалла йўллари қилинмаган.
Сизларга учта рақамни айтишим мумкин. 2017 йилдан 2018 йилгача ва 2019 йилда қилинган ишлар бўйича. 2017 йилда жами вилоят бўйича 552 км таъмирланган. 2018 йилга келиб 744 км, 2019 йил 1491 км 2018 йилга нисбатан 2 баробар кўпроқ. Тўғри биз ҳозир шаҳар туман қишлоқларни таъмирлаймизку, нега айрим кўчалар таъмирланмаяпти деган савол кўп туғилади. Бир икки йилда мавжуд кўчаларга асфалт ёткизиб бўлмайди.
Дастур асосида ишлаяпмиз. Ички йўллар бўйича яна бир ҳисоботни бераман. 2017 йил 280 км, 2018 йил 494км, 2019 йил 1088 км катта ишлар қилинаяпти йўллар бўйича. Бугунги кунда декабр ойигача автойўлга топшириқ берилган. 100 фоиз вилоятни хатловдан ўтказиш керак чекка-чекка жойларимиз бор, асфалт бормаган жойларимиз бор. Уларни ҳаммасини хатловдан ўтказиб дастур тайёрлашяпти. Маҳалла ҳокимиятлар билан бирга", деди Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари
Қобилжон Муродқулович Ҳамидов.
Шунингдек, анжуманда Президентнинг фармоишига асосан бу йил Тошкент вилоятига 300 млрлик дастур ажратгани маълум қилинди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь