ИИВ терактларга чақириқ бўйича муҳим огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
03 Апрель
16649Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги террорчилик хуружлари ҳақида тарқалган чақириқлар ҳақида муҳим огоҳлантириш билан чиқди.
Унга кўра, охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, Ўзбекистон ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ҳамда бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.
Қайд этилишича, бу каби провокацион хабарлар асосан Telegram мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда.
Шунингдек, болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар.
"Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол "102" рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ёки суҳбатга киришманг", дейилади хабарда.
Эслатилишича, фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Таъкидлаш жоизки, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Москвадаги теракт ҳақида сўз очган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь