Ички ишлар формасида маст бўлиб юрган ходим ишдан ҳайдалди (видео)
3-саҳифа
−
01 Февраль
18102Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ички ишлар формасида спиртли ичимлик истеъмол қилган ходимнинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Тасвирларда маст ҳолда уст-боши лой бўлиб юрган ходимнинг, оёқда зўрға турганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ Ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Аниқланишича, ушбу ҳолатни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган, 2023 йилнинг 20 ноябрида ишга қабул қилинган катта сержант З.С. содир этган. У ИИО ходими шаънига путур етказувчи ҳаракатлари учун Қўшработ тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимидан бўшатилган.
Айни пайтда ушбу ҳолатнинг юзага келишига йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан ҳам хизмат текшируви тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўкада терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари қамалган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь